Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери қачон эълон қилинади?

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери қачон эълон қилинади?
\"Манчестер Сити\" тез орада Абдуқодир Ҳусанов трансферини эълон қилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Романонинг сўзларига кўра, клуб Абдуқодир Ҳусанов билан тиббий кўрик, шартнома имзолаш ва расмий ҳужжатларни тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу жараёнлар 24-48 соат ичида якунланади.
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери қачон эълон қилинади?
Маълумотларга асосланган ҳолда, \"шаҳарликлар\" мазкур трансферни 48 соатдан узоқ бўлмаган вақт оралиғида расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери бонуслар билан бирга 40+10 миллион евро эвазига 4,5+1 кўринишида имзоланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.