Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери қачон эълон қилиниши маълум бўлди
“Манчестер Сити” тез орада ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини расман эълон қилади. Бу ҳақда машҳур журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Романонинг берган маълумотларига кўра, клуб Ҳусанов билан тиббий кўрик ўтказиш, шартнома имзолаш ва бошқа зарурий ҳужжатларни тайёрлашни режалаштирмоқда. Ушбу жараёнлар 24-48 соат ичида якунланиши кутилмоқда.

“Шаҳарликлар” трансферни 48 соатдан ошмайдиган муддатда расман эълон қилишни режа қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг трансфери 40+10 миллион евро миқдорида бонуслар билан биргаликда 4,5+1 шартномаси асосида амалга оширилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.