"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди

"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди
Амалдаги чемпион \"Насаф\" сафига ўтиши кутилаётган Драган Черан ва Рубин Хебайлар учрашишди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Суперлиганинг энг яхши тўпурари Драган Черан ва \"Андижон\" собиқ футболчиси Рубин Хебай \"аждарлар\" билан шартнома имзолашга яқин туришибди.

Куни кеча эса, Драган Черан ўз Instagram саҳифасида Хебай билан бирга тушилган селфини жойлади ва \"Soon\"(Тез орада) дея изоҳ қолдирди. Катта эҳтимол билан икки ҳужумчи ҳам тез орада \"Насаф\" футболчисига айлангани расман эълон қилинади.
"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди
Эслатиб ўтамиз, мавсум якунига кўра чемпионатимизнинг энг яхши тўпурари \"Пахтакор\"ни тарк этганди, албаниялик ҳужумчининг сўнгги клуби эса Туниснинг \"Сфаксьен\" жамоаси эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.