"Реал Бетис" "Реал Сосьедад" устидан йирик ғалабага эришди

"Реал Бетис" "Реал Сосьедад" устидан йирик ғалабага эришди
Ла Лиганинг 24-турида \"Реал Бетис\" ўз майдонида \"Реал Сосьедад\"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмон жамоанинг футболчиси Игор Субелдия 20-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ўз устунлигини намоён этиб, кетма-кет голлар уришига эришди.

Биринчи гол 51-дақиқада Антони томонидан киритилди. 64 ва 69-дақиқаларда эса Марк Рока дубль қайд этди ва \"Бетис\"га ишончли ғалаба келтирди. \"Реал Сосьедад\" учун вазият янада оғирлашди, чунки 75-дақиқада яна бир футболчиси, Шералдо Беккер, майдондан четлатилди.

Мазкур ғалаба ортидан \"Реал Бетис\" турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди, \"Реал Сосьедад\" эса 11-ўринга тушиб кетди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.