Хорватияда қаторасига хет-трик қайд этиш бўйича дунё рекорди ўрнатилди


Хорватиянинг «Драчице Джяково» жамоаси ҳужумчиси Степан Лучьянич қаторасига хет-трик қилиш бўйича дунё рекордини ўрнатди.
Хорватия чемпионатининг 3-дивизиони вакили «Зриньски Дренье»га қарши ўйиндаги хет-трик ушбу футболчи учун кетма-кет 5 учрашувда учтадан гол уриши бўлди.
Шу тариқа, Лучьянич Япония терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Масасижи Накаяма ўрнатган рекордни янгилади. Япон футболчиси 18 йил муқаддам қаторасига 4 учрашувда хет-трик қайд этганди.
Лучьянич «Драчице Джяково»да клуб рекордини ўрнатган — у мавсум бошидаги ўйинлардан бирида 6та гол урган ва жамоа тарихидаги рекордни қайд этган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













