"Манчестер Сити" Англия Кубогида кейинги босқичга чиқди

"Манчестер Сити" Англия Кубогида кейинги босқичга чиқди
Англия Кубогининг бешинчи босқичида \"Манчестер Сити\" жамоаси ўз майдонида \"Плимут Аргайл\" устидан 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Учрашув \"Этихад\" стадионида бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ҳисобни 38-дақиқада Максим Таловеров очди. Бироқ \"Манчестер Сити\" жамоаси ўйинни ўз қўлига олди ва 45+1-дақиқада Нико О’Райли, 76-дақиқада яна О’Райли ва 90-дақиқада Кевин Де Брюйне томонидан киритилган голлар билан йирик ғалабага эришди.

Статистикага кўра, \"Манчестер Сити\" 73% тўп назоратига эга бўлди, дарвозага 28 та зарба йўллади, улардан 9 таси аниқ бўлди. Меҳмонлар эса атиги 1 та зарба йўллаб, уни голга айлантира олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.