Рома – Атлетик: Элдор Шомуродов сўнгги дақиқаларда ғалабани таъминлади

Рома – Атлетик: Элдор Шомуродов сўнгги дақиқаларда ғалабани таъминлади
\"Стадио Олимпико\"да бўлиб ўтган Европа Лигаси 1/8 финал илк учрашувида \"Рома\" драматик тарзда \"Атлетик\"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Уй меҳмонлари 50-дақиқада Иняки Уильямс голи билан ҳисобни очишди. Аммо 56-дақиқада Анхелиньо жавоб голини урди. Учрашувнинг 90+3-дақиқасида Элдор Шомуродов ғалаба голини киритиб, \"Рома\"га муҳим устунликни таъминлади!

Ўйин статистикаси:
• Зарбалар: Рома – 12, Атлетик – 16
• Дарвоза томон зарбалар: Рома – 5, Атлетик – 1
• Тўп назорати: Рома – 59%, Атлетик – 41%
• Узатмалар: Рома – 554, Атлетик – 376
• Узатмалар аниқлиги: Рома – 84%, Атлетик – 80%
• Фоллар: Рома – 12, Атлетик – 15
• Бурчак зарбалари: Рома – 1, Атлетик – 3

\"Рома\" жавоб учрашуви олдидан устунликка эга бўлди, Элдор Шомуродов эса ўйин қаҳрамонига айланди!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.