«Ноттингем Форест» – «Манчестер Сити»: биринчи таймда ҳисоб очилмади

«Ноттингем Форест» – «Манчестер Сити»: биринчи таймда ҳисоб очилмади
Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган «Ноттингем Форест» – «Манчестер Сити» баҳсининг биринчи тайми 0:0 ҳисобида якунланди.

Тайм давомида «Сити» тўп назоратида устунлик қилди – 68% га 32%. «Манчестер Сити» жамоаси рақиб дарвозасига 7 марта зарба йўллаган, аммо фақат биттаси нишонга тегди. «Форест» эса 2 марта зарба берган ва биттаси аниқ бўлган.

Жамоалар фоллар сони бўйича тенг – ҳар бири 4 тадан қоида бузган. Ҳар икки жамоа бир нафардан сариқ карточка олган. Бурчак зарбаларида эса «Форест»да 1 та, «Сити»да эса ҳали ҳеч қандай бурчак зарбаси йўқ.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳисоб очиладими? Кутамиз!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.