"Ал-Наср" "Истиқлол"ни таслим этди – йирик ғалаба!

"Ал-Наср" "Истиқлол"ни таслим этди – йирик ғалаба!
Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида \"Ал-Наср\" ўз майдонида \"Истиқлол\"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. Биринчи ўйиндаги 0:0 ҳисобидан кейин саудияликлар жавоб баҳсида барча саволларга жавоб беришди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Жон Дюран \"Ал-Наср\"ни олдинга олиб чиқди. 27-дақиқада эса Криштиану Роналду пенальтидан аниқ зарба бериб, жамоасининг устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда ҳам майдон эгалари фаол ҳаракат қилди ва 84-дақиқада Дюран яна бир бор гол урди.

\"Ал-Наср\" бутун ўйин давомида устунлик қилди – 22 та зарба, тўпга эгалик қилиш 68% ва 90% аниқ паслар билан рақибни жазолади. \"Истиқлол\" эса 45+2-дақиқада бир киши кам қолди ва мухолифат кўрсатолмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.