"ПСЖ" биринчи таймда "Ливерпуль"дан устун келди!

"ПСЖ" биринчи таймда "Ливерпуль"дан устун келди!
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида \"Ливерпуль\" ва \"ПСЖ\" жамоалари ўртасидаги тўқнашувнинг биринчи тайми якунига етди. Биринчи бўлимда \"ПСЖ\" ҳисобда 0:1 ҳисобида олдинда кетмоқда.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Усмон Дембеле гол урди ва парижликларга устунликни таъминлади. \"Ливерпуль\" биринчи тайм давомида устунлик қилган бўлса-да, (54% тўпга эгалик), атиги 1 та аниқ зарба йўллай олди. \"ПСЖ\" эса 4 та аниқ зарба билан рақибдан устунлик қилмоқда.

Иккинчи таймда \"Ливерпуль\" ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қиладими ёки \"ПСЖ\" ўз устунлигини сақлаб қоладими – бу саволга жавоб тез орада маълум бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.