"Реал Мадрид" сафарда "Вилярреал"ни мағлуб этди

"Реал Мадрид" сафарда "Вилярреал"ни мағлуб этди
Испания Ла Лигасининг 28-турида \"Реал Мадрид\" сафарда \"Вильярреал\" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда урилди.

Биринчи бўлиб ҳисобни Хуан Фойт очди – у 7-дақиқада мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ Килиан Мбаппе \"қироллик клуби\"ни тезда ўйинга қайтарди. Франциялик ҳужумчи 17-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 23-дақиқада эса иккинчи голни урган ҳолда жамоасига ғалаба келтирди.

Ҳар икки жамоа фаол ўйин намойиш этди. \"Вильярреал\" рақиб дарвозасига 23 та зарба йўллади, \"Реал Мадрид\" эса 9 марта уриниш қилди. Бошқарувда эса \"Реал Мадрид\" устунлик қилди – тўпга эгалик қилиш 55% бўлди.

Бу ғалаба орқали Карло Анчелотти шогирдлари 60 очко жамғариб, Ла Лигада пешқадамлигини сақлаб қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.