Барселона ва Интер ўйинида илк таймда тўртта гол

Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги “Барселона” ва “Интер” жамоалари ўртасидаги биринчи учрашув жуда шиддатли бошланди. Учрашувда ҳисоб аллақачон 1-дақиқада Маркос Тюрамнинг голи билан очилди. 21-дақиқада эса Дензел Дюмфриснинг голи меҳмонлар ҳисобини 0:2 қилиб қўйди. Шундан сўнг \"Барселона\" ўз ўйинини тиклади – 24-дақиқада Ламин Ямал, 38-дақиқада эса Ферран Торрес ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Биринчи таймда \"Барселона\" тўпга эгалик қилишда катта устунликка эга бўлди – 72% эгалик, 340 та пас ва 91% аниқлик қайд этилди. Шунингдек, \"Барса\" 10 марта зарба бериб, шундан 4 таси дарвоза томон йўналтирилди. \"Интер\"да эса 3 та зарба ва 2 та аниқ уриниш бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Биринчи таймда \"Барселона\" тўпга эгалик қилишда катта устунликка эга бўлди – 72% эгалик, 340 та пас ва 91% аниқлик қайд этилди. Шунингдек, \"Барса\" 10 марта зарба бериб, шундан 4 таси дарвоза томон йўналтирилди. \"Интер\"да эса 3 та зарба ва 2 та аниқ уриниш бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













