Барселона меҳмонда Валядолидни мағлуб этди

Ла Лига 34-туридан ўрин олган учрашувда \"Барселона\" жамоаси сафарда \"Валядолид\" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув \"Валядолид\"нинг \"Хосе Соррилья\" стадионида бўлиб ўтди. Уй соҳиби жамоа 6-дақиқада Иван Санчеснинг голи орқали ҳисобни очди. Аммо иккинчи бўлимда \"Барселона\" жавоб қайтарди — Рафинья 54-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 60-дақиқада эса Фермин Лопес ғалаба голини урди.
Статистикага кўра, “Барса” тўпни 82% назорат қилган ва 24 марта рақиб дарвозасига зарба берган. Жамоа 704 та пас амалга ошириб, 90% аниқлик билан ўйнаган. Мезбонлар фақат 4 та аниқ зарба йўллай олган. Ушбу ғалаба \"Барселона\"нинг турнир жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Статистикага кўра, “Барса” тўпни 82% назорат қилган ва 24 марта рақиб дарвозасига зарба берган. Жамоа 704 та пас амалга ошириб, 90% аниқлик билан ўйнаган. Мезбонлар фақат 4 та аниқ зарба йўллай олган. Ушбу ғалаба \"Барселона\"нинг турнир жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













