ПСЖ ўз майдонида Арсенални мағлуб этиб финалга йўл олди (видео)

ПСЖ ўз майдонида Арсенални мағлуб этиб финалга йўл олди (видео)
UEFA Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувида \"ПСЖ\" ўз майдонида \"Арсенал\"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Паржда бўлиб ўтган ўйин натижасига кўра французлар умумий 3:1 ҳисобида финалга йўл олди.

Фабиан Руис 27-дақиқада ҳисобни очди, Ашраф Ҳакими эса 72-дақиқада иккинчи голни киритди. Арсеналдан эса ягона голни Букайо Сака 76-дақиқада урди.

Ўйинда тўпга эгалик (55%) ва ҳужумларда устун бўлган Арсенал (19 та зарба)га қарамай, ПСЖ аниқ ҳаракатлари билан ғалабани сақлаб қолди. Статистикада икки жамоа фоллар (11 тадан) ва пас аниқлигида (76-79%) деярли тенг бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.