«Барселона» етакчиларидан бири аварияга учради (Фото)

«Барселона» етакчиларидан бири аварияга учради (Фото)
«Барселона» етакчиларидан бири аварияга учради (Фото)

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар «Реал Сосьедад»га қарши учрашув олдидан йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Кун интернет-нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, воқеа якшанба куни эрталаб Сан-Себастьянга учиб кетиш учун аэропортга келаётганида содир бўлган. Клуб вакиллари зудлик билан воқеа жойига етиб келишган ва футболчи аэропортга етиб олишига кўмаклашган.
«Барселона» етакчиларидан бири аварияга учради (Фото)

Маълумотларга кўра, футболчи жисмоний зарар кўрмаган ва бугун «Реал Сосьедад»га қарши учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда.

Автоҳалокат борасида бошқа маълумотлар берилмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.