«Пахтакор» ўз майдонида «Ал-Айн»га ютқазиб қўйди

«Пахтакор» ўз майдонида «Ал-Айн»га ютқазиб қўйди
«Пахтакор» ўз майдонида «Ал-Айн»га ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган \"Пахтакор\" ҳамда \"Ал-Айн\" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин ёмон бошланмади. Биринчи бўлимда майдон эгалари ўйинни назорат қилишнинг уддасидан чиқишди. Лекин, иккинчи бўлимда ҳаммаси ўзгариб кетди.

Ягона гол учрашувнинг 60-дақиқасида Стох томонидан киритилди. Ўйин охирларида меҳмонлар битта кам бўлиб ҳаракат қилишсада, \"Пахтакор\" жавоб голни ура олмади.

Шу тариқа \"Пахтакор\" мағлубиятни қабул қилиб олди.

Осиё Чемпионлар лигаси, 3-тур
\"Пахтакор\" - \"Ал-Айн\" — 0:1

Гол: Стох (60)
\"Пахтакор\": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Соҳибов, Махарадзе, Козак, Андреев, Искандеров, Сергеев.
\"Ал-Айн\": Ҳолид Иса, Исмоил Аҳмад, Муҳаннад Салим, М.Ғариб, Фарис Жума, Жирес Экоко, М.Абдулраҳмон, Иброҳим Диаки, Аҳмад Барман, Стох, Мюн Жу.

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.