Ўзбекистон U-18 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Ўзбекистон U-18 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режалари ҳамда Ўзбекистон U-18 терма жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон U-18 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Йиғилиш давомида, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Аскар Халмуратов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан жамоа олиб борган йиғинлар, селекция, тиббий, руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Ўзбекистон U-18 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Ўз навбатида, мураббийлар кенгаши аъзоларининг Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг халқаро турнирлар ва ўртоқлик учрашувларидаги иштироки юзасидан таҳлил ҳамда хулосалари тингланди, тажриба ва хатолар устида ишлаш мураббийларнинг келажакдаги фаолиятларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Ўзбекистон U-18 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Кун тартибидан жамоага янги бош мураббий тайинлаш масаласи ҳам ўрин олди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 2027 йилги U-20 Осиё Кубоги ҳамда ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги режа асосида давом этади. Тавсиялар ва муҳокамалар якунига кўра Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Шунингдек, йиғилишда терма жамоаларга футболчиларни селекция қилиш, жисмоний, техник ва тактик кўрсаткичлар бўйича тавсиялар берилиб, жамоаларимиз учун зарур шароитлар яратилиши таъкидланди.

Манба: ЎФА матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.