Людмила Карачик: "Кейинги баҳсда Осиё Кубоги йўлланмаси учун майдонга тушамиз"

Людмила Карачик: "Кейинги баҳсда Осиё Кубоги йўлланмаси учун майдонга тушамиз"
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси етакчиси Людмила Карачик Лаосга қарши баҳсдан сўнг (0:7) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

\"Бу ўйинни ҳам ўтказиб олдик ва уч очкони қўлга киритдик. Энди бизни бешинчи июль куни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди\" - дея фикр билдирди Людмила Карачик.

- Непал терма жамоаси ҳақида фикрдасиз? Непал бизга қанчалик жиддий рақиб бўлиши мумкин...
- Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Непал ҳам Осиё Кубогига чиқишни хоҳламоқда. Биз кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

- \"Бунёдкор\" стадионининг майсаси иссиқ ҳавога дош бера олмагандек. Майдон ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Майдон жуда нам. Шу сабабли бутсаларимиз лой бўлиб кетди. Шу жиҳатдан ўйнаш бироз қийин бўлди.

Манба: championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.