«Краснодар» Одил Аҳмедовни Хитойга сотиши мумкин


«Краснодар» клуби Одил Аҳмедовни Хитой клубларидан бирига сотиши мумкин. Бу ҳақда Fut.uz сайти ёзмоқда.
Одил Аҳмедов яқинда таътилни ўтказиш учун Ўзбекистонга келган бўлса-да, шошилинч тарзда Краснодарга қайтиб кетгани хабар қилинмоқда. Ҳозирча айнан қайси клубдан таклиф тушгани айтилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одил Аҳмедовга \"Зенит\" томонидан қизиқиш борлиги айтилган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













