Ла Лига. "Реал" мавсум бошини "Осасуна" устидан ғалаба билан бошлади

Хаби Алонсо бошчилигидаги \"Реал Мадрид\" Ла Лиганинг илк турида \"Осасуна\" билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Биринчи бўлимда \"қироллик клуби\" бир неча хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, гол ура олмади. Бироқ, иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Килиан Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасида унумли фойдаланган ҳолда, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди.
\"Реал\" - \"Осасуна\" 1:0
19 август. Мадрид. \"Сантьяго Бернабеу\"
Гол: Мбаппе 51 (пенальти)
\"Реал\": Куртуа - Трент (Карвахаль 68), Милитао, Хейсен, Каррерас - Гюлер (Себальос 90), Чуамени, Вальверде - Браим (Мастантуоно 68), Винисиус (Гонсало 78), Мбаппе
\"Осасуна\": Эррера - Бойомо, Катена, Крус (Гарсия 85) - Росье, Торро, Монкайола, Бретонес - Гарсия (Муньос 66), Орос (Гомес 77), Будимир
Огоҳлантириш: Мбаппе 90
Четлатиш: Бретонес 90+4
Маълумот ўрнида, \"қаймоқранглилар\" навбатдаги учрашувини 24 август куни \"Овьедо\"га қарши ўтказади.













