“Ливерпуль” ва “Атлетико” ўртасидаги беллашув 5 та гол билан тугади

“Ливерпуль” ва “Атлетико” ўртасидаги беллашув 5 та гол билан тугади

UEFA Чемпионлар лигаси 1-тур доирасида “Ливерпуль” ўз майдонида “Атлетико Мадрид”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

“Ливерпуль”нинг голлари Энди Робертсон (4\'), Муҳаммад Салоҳ (6\') ва Виржил ван Дейк (90+2\') томонидан урилди. “Атлетико” сафида эса Маркос Йоренте иккита гол муаллифи бўлди (45+3\', 81\').

Статистикага кўра, “Ливерпуль” 20 та зарба берган, тўпга эгалик 56% бўлган. “Атлетико” эса 10 та зарба ва 2 та сариқ карточка олган. Бу натижа билан “Ливерпуль” гуруҳдаги биринчи уч очкони қўлга киритди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.