"Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки турида \"Манчестер Сити\" ўз майдонида \"Наполи\"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда инглизларнинг мутлақ устунлигига қарамай, ҳисоб очилмади. Аммо иккинчи бўлимда Гвардиола шогирдлари рақиб дарвозасини ишғол этишди: 56-дақиқада Эрлинг Холанд, 65-дақиқада Жереми Док-у ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Асосий вазият 21-дақиқада бўлди - \"Наполи\" сардори Жованни Ди Лоренсо тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, жамоасини камчиликда қолдирди.
Статистикага кўра, \"Сити\" дарвоза томон 23 та зарба йўллаган, шундан 8 таси аниқ, тўпга 74% эгалик қилган ва 805 та аниқ пас берган. \"Наполи\" бунга биргина аниқ зарба билан жавоб қайтарди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













