Абдуқодир Ҳусанов октябрь ойида термага қўшилмайди

Абдуқодир Ҳусанов октябрь ойида термага қўшилмайди

«Манчестер Сити»нинг ёш ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойига белгиланган учрашувларида иштирок этмайди.

Маълумотларга кўра, у жароҳатидан тўлиқ тикланиш учун клубида қолишга қарор қилган ва «Сити» машғулотларида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 9 октябрь куни Тошкентда Кувайт билан, 14 октябрь куни эса Малайзияда Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.