Ўзбекистон - Қувайт: жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди

Ўзбекистон - Қувайт: жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 9 октябр куни, Кувайтга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Бугун учрашув олдидан икки жамоа расмийлари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилиб, ўйинга оид барча қоидалар, тушунтиришлар ва зарур эслатмалар келишиб олинди.

Кийим-бош масаласи ҳам аниқ: юртдошларимиз тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади, дарвозабонимиз эса яшил формада майдонга тушади. Рақиблар кийими вазиятга мувофиқ белгилаб олинади.

Ўзбекистон - Қувайт: жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди

Беллашув Тошкентдаги «Олимпия» стадионида 18:00 да старт олади. Мухлислардан қўллаб-қувватлашни аямаслик сўралади — шиддатли ўйин олдидан жамоага қувват берадиган энг муҳим омил ҳам шу. Омад, «оқ бўрилар»!

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.