“Манчестер Юнайтед” 16 очко билан “Ливерпул”ни ортда қолдирди

“Манчестер Юнайтед” 16 очко билан “Ливерпул”ни ортда қолдирди

“Манчестер Юнайтед” 16 очко билан “Ливерпул”ни ортда қолдирди
Англия Премьер-лигасининг тўққизинчи туридан кейин “Манчестер Юнайтед” турнир жадвалида “Ливерпул”дан ўзиб кетди. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.

“Манчестер Юнайтед” “Брайтон” устидан ғалаба қозонганидан сўнг 16 очко жамғариб, тўртинчи ўринга кўтарилди. Клуб очколар бўйича “Манчестер Сити” билан тенглашди.

“Ливерпул” эса кетма-кет тўрт мағлубиятдан сўнг олтинчи поғонага тушиб кетди. Жамоа ушбу тур якунига кўра, яна пастга тушиши мумкин.

Маълумотларга кўра, “Ливерпул” сўнгги 4,5 йил ичида илк бор АПЛда кетма-кет тўрт учрашувда ютқазди. Арне Слот жамоаси охирги олти ўйинда барча мусобақаларда беш мағлубиятга учради.

Кейинги, ўнинчи турда “Ливерпул” 1 ноябрь куни ўз майдонида “Астон Вилла”ни қабул қилади. Шу куни “Манчестер Юнайтед” эса сафарда “Ноттингем Форест”га қарши ўйнайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.