Вальверде касаллигига қарамай "Эл Класико"да ўйнади


Мадриднинг \"Реал\" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Ла Лига 10-турида \"Барселона\"га қарши ўйинда жамоасига ғалаба қозонишда ёрдам берди (2:1). Уругвайлик футболчи ўзининг одатий бўлмаган позициясида, яъни ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракат қилди.
27 ёшли ярим ҳимоячи 72-дақиқагача майдонда ўйнади ва сўнг Дани Карвахал билан алмаштирилди. Журналист Серхио Киранте маълумотларига кўра, \"Эл Класико\" олдидан Вальверденинг соғлиги яхши эмас эди: унда гастроэнтерит аниқланган эди.
Шунга қарамай, у ҳал қилувчи баҳсда асосий таркибда майдонга тушди. Ушбу ғалабадан сўнг \"Қироллик клуби\" Испания чемпионатида \"кўк-анорранглилар\"дан беш очкога илгарилаб олди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













