"Барселона" Флик ёрдамчиси бошчилигида мағлуб бўлди

"Барселона" Флик ёрдамчиси бошчилигида мағлуб бўлди

"Барселона" Флик ёрдамчиси бошчилигида мағлуб бўлди
Мадриднинг \"Реал\" клуби Ла Лига 10-турида \"Барселона\" устидан ғалаба қозонди. Учрашув якшанба куни \"Сантьяго Бернабеу\" стадионида бўлиб ўтди ва 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.

Қизиқ томони, \"кўк-анорранглилар\" Маркус Зорг бошчилигида ўтказилган барча учрашувларда мағлуб бўлишди. Бу ҳақда Barca Universal хабар бермоқда.

Бунгача Ханс-Дитер Фликнинг ёрдамчиси бошқарувида каталонияликлар декабрь ойида \"Атлетико Мадрид\" ва \"Леганес\"га ютқазиб қўйган эди. Эслатиб ўтамиз, Флик \"Эль-Класико\" учрашувида \"Жирона\"га қарши ўйинда қизил карточка олганлиги сабабли дисквалификация туфайли қатнашолмади.

Навбатдаги турда \"Барселона\" ўз майдонида \"Эльче\"ни қабул қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.