Матри: "Ювенинг кайфияти мени хавотирга солмоқда"


Италиянинг собиқ ҳужумчиси Алессандро Матри \"Ювентус\" жамоасидаги муаммолар ҳақида фикр билдирди. Турин гранди якшанба куни А Сериясида \"Лацио\"га қарши ўйинда (0:1) мағлубиятга учраб, кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди.
\"Ювентус\"нинг ҳозирги кайфияти мени хавотирга солмоқда, гарчи иккинчи бўлимда бироз жавоб реакциясини кўриш мумкин эди. Саккиз ўйин давомида ғалабасиз қолиш футболчиларнинг руҳиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди\", – дейди Матри италиялик оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.
Кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг, \"Ювентус\" А Серияси турнир жадвалида саккизинчи поғонага тушиб кетди. Матбуотда бош мураббий Игор Тудорнинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпаяётганига қарамай, клуб расмийлари бу маълумотларни рад этишда давом этмоқда.













