Павар "Марсель" мағлубияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Павар "Марсель" мағлубияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Павар "Марсель" мағлубияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Франция чемпионатининг тўққизинчи турида \"Марсель\" меҳмонда \"Ланс\"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Провансликлар ҳимоячиси Бенжамен Павар жамоасининг муваффақиятсиз натижаси юзасидан ўз фикрларини билдирди.

- \"Марсель\" мухлисларидан узр сўрайман. Мен хато қилдим ва натижага бўлган жавобгарликни ўзимга олишга тайёрман.

\"Марсель\" каби клубда ўйнаётганингда идеал бўлишинг керак. Яхшироқ ўйин кўрсатишга ва ишончни қайтаришга ваъда бераман\", – дейди француз футболчиси Footmercato нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўйинда Бенжамен автогол муаллифи бўлди ва бу гол \"Ланс\"га ғалаба келтирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.