МакТоминой АПЛга қайтиш ҳақида гапирди


Италиянинг \"Наполи\" жамоаси ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминой Англия Премер-лигасига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Аммо шотландиялик футболчи бошқа клубга ўтишни режалаштирмаётганини таъкидлади.
\"Мен \"Наполи\"да жуда бахтлиман\", - деди МакТоминой AreaNapoli нашрига берган интервьюсида. 2025/2026-йилги мавсумда Скотт МакТоминой 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt портали 28 ёшли футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Антонио Конте бошчилигидаги \"Наполи\" жамоаси сўнгги учрашувда сафарда \"Лечче\"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, А Сериясида пешқадамликни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













