Фиореттина Тиаго Моттани бош мураббийликка кўзламоқда

Фиореттина Тиаго Моттани бош мураббийликка кўзламоқда

Фиореттина Тиаго Моттани бош мураббийликка кўзламоқда
Собиқ \"Ювентус\" ва \"Болоня\" бош мураббийи Тиаго Мотта \"Фиореттина\" клубининг диққат марказига тушди. \"Фиореттина\" раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Стефано Пиолига ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.

Агар Пиоли яқин орадаги ўйинларда жамоанинг натижаларини яхшиламаса, истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, Моттадан ташқари, клуб мураббийликка Даниеле де Росси, Паоло Ваноли ва Алессандро Неста номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсум \"Фиореттина\" А Серия турнир жадвалида сўнгги ўриндан бир поғона юқорида, яъни охиридан биринчи ўринда жойлашган. Жамоа 9 турда атиги 4 очко жамғарган ва ҳали бирор марта ғалаба қозона олмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.