Милан ва Рома: Тахминий таркиблар

Милан ва Рома: Тахминий таркиблар

Милан ва Рома: Тахминий таркиблар
Италия чемпионатининг 10-турида \"Милан\" ва \"Рома\" жамоалари \"Сан-Сиро\" стадионида куч синашади. Ушбу ўйинга оид тахминий асосий таркиблар эълон қилинди.

\"Милан\": Майнан (дарвозабон), Бартесаги, Павлович, Габбия, Де Винтер, Салемакерс, Модрич, Риччи, Фофана, Лофтус-Чик, Леау. \"Рома\": Свилар (дарвозабон), Уесли, Н\'Дика, Манчини, Эрмосо, Челик, Коне, Эл-Айнауи, Дибала, Соуле, Довбик.

\"Милан\" сафида Фикайо Томори, Адриен Рабьо, Кристиан Пулисич ва Сантьяго Хименес жароҳат туфайли ўйинда қатнашолмайди. \"Рома\" таркибида эса Эван Фергюсон жароҳат олган.

\"Милан\" сўнгги икки учрашувда дуранг қайд этди (\"Пиза\"га қарши 2:2 ва \"Аталанта\"га қарши 1:1). \"Рома\" эса кетма-кет ғалабаларга эришди (\"Сассуоло\" устидан 1:0, \"Парма\"га қарши 2:1).

Учрашув бугун, 2-ноябрь куни Москва вақти билан 22:45 да бошланади. \"Милан\" – \"Рома\" ўйинининг жонли матнли трансляциясини ўтказиб юборманг.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.