Миятович Мбаппенинг ўйинини юқори баҳолади

Миятович Мбаппенинг ўйинини юқори баҳолади

Миятович Мбаппенинг ўйинини юқори баҳолади
Мадриднинг \"Реал\" клуби собиқ футболчиси Предраг Миятович \"қироллик клуби\"нинг марказий ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жорий мавсумдаги ўйинини юқори баҳолади. \"Бу ҳақиқий мўъжиза.

Мавсум бошида у бироз қийинчиликларга дуч келган эди, аммо кейинчалик ўз ритмини топди. Афсуски, у 2025-йилда жамоавий соврин ютолмади, лекин бу мавсум бошқача бўлади\", - деди Миятович Cadena SER нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, мутахассис француз футболчисининг марказий ярим ҳимоячи Арда Гюлер билан яхши ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Жорий мавсумда Мбаппе Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа сафида 14 ўйинда 18 гол уриб, 2 голли узатма амалга оширди.

\"Реал\" ҳозирда Ла Лигада 30 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.