Наполи 2025 йилда илк бор уйида гол ура олмади


А Сериянинг ўнинчи турида Италия чемпиони \"Наполи\" ўз майдонида \"Комо\" клубини қабул қилди. Бироқ, неаполликлар нафақат рақиб дарвозасини ишғʻол эта олишмади, балки ўз мухлисларини ҳам хурсанд қила олишмади.
Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Мазкур ўйин \"Наполи\" учун 2025 йилдаги илк уй учрашуви бўлди, унда улар гол ура олишмади.
Бунгача, охирги марта бундай ҳолат 2024 йил 8 декабрда юз берилган эди. Ўшанда \"Наполи\" ўз майдонида \"Лацио\"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Шунга қарамай, ушбу дуранг натижа \"Наполи\"га А Серия турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолишга имкон берди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













