Данни Уэлбек Англия терма жамоасини ўйламаяпти

Данни Уэлбек Англия терма жамоасини ўйламаяпти

Данни Уэлбек Англия терма жамоасини ўйламаяпти
“Брайтон” ҳужумчиси Данни Уэлбек АПЛнинг 10-турида “Лидс”га қарши учрашувдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Мазкур ўйин “Брайтон”нинг 3:0 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди.

Уэлбек мазкур учрашувни асосий таркибда бошлади ва 11-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди. Ўйиндан сўнг, у Англия миллий жамоасига қайта чақирилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Мен фақат ўз назоратимдаги нарсалар ҳақида ўйлайман. “Брайтон”да ўйнашдан завқ оламан ва жамоамга максимал фойда келтиришга интиламан.

Голлар мен ва жамоам учун муҳим, лекин асосий мақсад – ғалаба қозониш ва уч очкони қўлга киритиш, - деди ҳужумчи матчдан сўнг. Эслатиб ўтамиз, Уэлбек сўнгги марта 2018 йилда Англия терма жамоаси сафида ўйнаган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.