Женоа Сассуолони мағлуб этди

Женоа Сассуолони мағлуб этди

Женоа Сассуолони мағлуб этди
А Сериянинг 10-турида \"Сассуоло\" ўз майдонида \"Дженоа\"ни қабул қилди. Учрашув давомида мезбонлар тўп назорати бўйича устунликка эга бўлишди, аммо гол уриш имкониятлари тенг бўлди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида \"Дженоа\" футболчиси Руслан Малиновский бурчак зарбаси натижасида тўпни дарвозага кучли зарба билан жойлади – 0:1. Танаффусдан кейинги 47-дақиқада мезбонлар ҳам бурчак зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди.

Доменико Берарди тўпни дарвозага аниқ жойлаштирди – 1:1. Бироқ, қўшиб берилган вақтда \"Дженоа\" футболчиси Лео Эстигор Аарон Кариколнинг узатмасидан сўнг бош билан гол уриб, жамоасига мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди – 1:2.

Ушбу ғалаба \"Дженоа\"ни турнир жадвалидаги охирги ўриндан чиқиб, 17-ўринни эгаллашига ёрдам берди. \"Сассуоло\" эса ҳозирги кунда 10-ўринда қолди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.