Ливерпуль бразилиялик ҳужумчини сотиб олиши мумкин


Бразилиялик ҳужумчи Кевин, ҳуқуқлари Лондоннинг \"Фулхэм\" клубига тегишли, Англиянинг йирик клубларидан бири эътибор марказига тушди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли ҳужумчини амалдаги Премер-лига чемпиони – \"Ливерпуль\" харид қилишга қизиқиш билдираётган. Бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Кевин \"Фулхэм\" сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширди. Англия чемпионати турнир жадвалида \"қизиллар\" учинчи ўринни эгаллаб турибди, \"Фулхэм\" эса 15-ўринда жойлашган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













