"Арсенал"нинг ҳимоядаги ажойиб серияси...

"Арсенал"нинг ҳимоядаги ажойиб серияси...

"Арсенал"нинг ҳимоядаги ажойиб серияси...
\"Арсенал\" жамоаси сўнгги ўйинларда ҳимоядаги мустаҳкамлиги билан ажралиб турмоқда. Аввал хабар берганимиздек, «канонирлар» ЖЧ-2025/2026 мавсумида ўтказган тўрт ўйинда ҳам ғалаба қозониб, умумий ҳисобда 11:0 натижани қайд этишди.

Агар \"Арсенал\"нинг барча мусобақалардаги сўнгги 8 учрашувини ҳисобга олсак, жамоа бу ўйинларнинг бирортасида ҳам гол ўтказмади ва барча учрашувларда ғалаба қозонди. Охирги марта \"Арсенал\" 28 сентябр куни гол ўтказган эди.

Ўша учрашувда улар сафарда \"Ньюкасл\" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шундан буён \"Арсенал\" 8 та ўйинда ғалаба қозониб, умумий ҳисобда 17:0 натижа қайд этди.

2025/2026 мавсумида \"Арсенал\" жами 16 та учрашув ўтказган ва фақат 3 та гол ўтказган. Бу голлар \"Ливерпул\", \"Манчестер Сити\" ва \"Ньюкасл\" жамоаларига тегишли.

\"Арсенал\" ўзининг навбатдаги учрашувини 8 ноябр куни Премер-лига доирасида \"Сандерленд\"га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.