Бавария 16 ўйинлик ғалаба сериясини давом эттирди


Бавария жорий мавсумдаги ғалабалар сериясини 16 ўйинга етказди. Сешанба куни Мюнхен клуби Чемпионлар Лигасида сафарда ПСЖни 2:1 ҳисобига мағлуб этди.
Бавария бош мураббийи Компани шундай деди: \"Мен ҳар доим футболчиларга шундай дейман: \'Агар атрофда сиз ҳақингизда шов-шув кўп бўлса, барчасига ишонманг – сиз унчалик ҳам мукаммал эмассиз. Агар мағлуб бўлсангиз, ўзингизни ёмон деб ҳисобламанг\'.
Ҳозир биз 16 ўйинлик ғалаба сериясини давом эттирмоқдамиз, аммо эртадан бошлаб ҳаммаси бошидан бошланади. Бизнинг мақсадимиз – фақат кейинги ўйинни ютиш.\" Шанба, 8-ноябр куни Бавария Бундеслигада Берлиннинг Унион жамоасига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Бавария Европанинг энг кучли лигаларида мавсум бошланишидаги кетма-кет ғалабалар бўйича рекорд ўрнатди.













