Чемпионлар лигаси фаворитлари аниқланди

Чемпионлар лигаси фаворитлари аниқланди

Чемпионлар лигаси фаворитлари аниқланди
Таниқли россиялик мураббий Юрий Сёмин Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогарларни номлади. \"Фаворитлар қаторида ПСЖ, \"Ливерпуль\", \"Реал\" ва \"Арсенал\" бор.

Менинг фикримча, ҳозирда жамоалар турли жисмоний ҳолатда. Бироқ май ойига келиб, улар ўзларининг энг яхши формада бўлишади.

Шундай қилиб, фаворитлар жуда кўп\", - дейди Сёмин \"Чемпионат\" нашрига берган интервьюсида. Айни дамда ПСЖ Чемпионлар лигаси мусобақасида 9 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

\"Ливерпуль\" ҳам 9 очко билан олтинчи ўринда, \"Реал\" эса бешинчи поғонада жойлашган. \"Арсенал\" 12 очко билан иккинчи ўринни банд қилган бўлса, турнир жадвалида 12 очкоси билан \"Бавария\" етакчилик қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.