Гарет Бэйл: "Реалга ҳужумдаги сифат етишмади

Гарет Бэйл: "Реалга ҳужумдаги сифат етишмади

Гарет Бэйл: "Реалга ҳужумдаги сифат етишмади
Мадриднинг \"Реал\" клуби собиқ футболчиси Гарет Бэйл Чемпионлар лигаси доирасида \"Ливерпул\"га қарши ўйин натижасини изоҳлади. 4-ноябр куни Ливерпулда бўлиб ўтган турнирнинг гуруҳ босқичи тўртинчи тур учрашуви мезбонларнинг 1:0 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди.

\"Ҳужумда одатда \"Реал\" футболчиларидан кутилган сифат етишмади. Балки уларга ҳужум чизиғида асосий таянч бўладиган марказий ҳужумчи – классик \"тўққизлик\" етишгандир\", – деди Бэйл CBS Sportsга берган интервьюсида.

Ҳозирги кунда Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 9 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. \"Ливерпул\" ҳам шунча очко тўплаган ҳолда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.