ПСЖ уч футболчининг жароҳати ҳақида маълум қилди


Чемпионлар лигаси доирасида \"Бавария\"га қарши ўйинда нафақат Усмон Дембеле ва Ашраф Ҳакими, балки чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш ҳам жароҳат олди. Бу ҳақда ПСЖнинг расмий сайтида хабар берилди.
Ҳакимининг чап тўпиқ боғламлари чўзилгани, Дембелининг чап boldir мушаклари шикастлангани, Мендешнинг эса чап тиззасида чўзилиш аниқлангани маълум қилинди. Клуб хабарида ушбу уч футболчи бир неча ҳафта давомида тикланиш жараёнини ўтказиши айтилган, лекин аниқ муддатлар кўрсатилмаган.
Шунингдек, ПСЖ Дезире Дуэ реабилитация жараёнини давом этаётгани ҳақида ҳам маълумот берди. Клуб терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сўнг янги янгиликларни эълон қилиши маълум қилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













