"Барселона" ҳимоячиси жароҳат олиб касалхонага йўлланди


\"Барселона\"нинг ҳимоячиси Эрик Гарсия Чемпионлар лигасидаги \"Брюгге\"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жароҳат олди. 24 ёшли футболчи 93-дақиқада алмаштирилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг бурни синган. Barca Universal хабарига кўра, испаниялик футболчи учрашув якунида касалхонага йўлланган, аммо у аввалига журналистлар билан суҳбатлашишга улгурди.
\"Ҳа, менимча, бурним синган. Кўрамиз, умид қиламанки, бу жиддий муаммо эмас\", – деди Гарсия интервьюсида.
\"Барселона\" жамоаси 9 ноябр, якшанба куни Ла Лига доирасида \"Сельта\"га қарши ўйнайди. Чемпионлар лигасидаги кейинги ўйинда эса \"кўк-анорранглилар\" 25 ноябр куни Англияда \"Челси\" билан тўқнаш келади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













