Гвардиола: Ҳар сафар Холанднинг рекордини айтасиз


Эрлинг Холанд чоршанба куни \'Боруссия\' дарвозасини ишғол қилди. Норвегиялик футболчи уч хил клуб сафида Чемпионлар лигасида кетма-кет бешта ўйинда гол урган биринчи ўйинчи бўлди.
Бундан ташқари, Холанд \'Манчестер Сити\'нинг ушбу мусобақадаги гол уриш серияси бўйича клуб рекордини ҳам ўрнатди. \'Шаҳарликлар\' бош мураббийи Хосеп Гвардиола 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Холанднинг рекордлари ҳақида фикр билдирди.
\'Янги рекордми? Мен буни билмасдим.
Ростини айтсам, билмасдим. Ҳар сафар флэш-интервю ёки матбуот анжуманига келганимда, Холанднинг янги рекорди ҳақида айтасиз.
Мен унинг учун хурсандман. У бунга лойиқ.
Унинг атрофида қанча кўп яхши футболчилар бўлса, шунча осонроқ бўлади. Топ-клубларда ҳамиша шундай.
Яхши ўйинчилар бутун жамоанинг салоҳиятини оширади\', – деди Гвардиола TNT Sports\'га. \'Манчестер Сити\' ўзининг навбатдаги ўйинини 9-ноябрь куни АПЛ доирасида \'Ливерпул\'га қарши ўтказади.













