Африка терма жамоаси Россиянинг рақиби бўлиши мумкин

Африка терма жамоаси Россиянинг рақиби бўлиши мумкин
Экваториал Гвинея Олимпия қўмитаси раҳбари Алехандро Мартин Эвуна Андеме Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш имконияти ҳақида фикр билдирди. "Биз 2026 йил март ойида ўйин ўтказамиз деб тасдиқлай олмаймиз.

Аммо Гвинея Россия билан ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирмоқда. Музокаралар давом этмоқда ва бу мавзу муҳокамада.

Қаерда ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ", - деди Андеме "Спорт-Экспресс"га берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022 йил февралидан бери халқаро мусобақалардан четлатилган.

Шу билан бирга, ноябрь ойида Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси Перу ва Чили жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.