Болонья "Наполи"ни мағлубиятга учратди


Италия чемпионатининг 11-турида \"Наполи\" \"Болонья\" меҳмони бўлди ва деярли дарвоза томон зарба бера олмади. Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳисобда ортда қолганига қарамай, \"Наполи\" ҳужумларни ташкил этишда қийинчиликка дуч келди.
Учрашувнинг 50-дақиқаcида Николо Камбьяги чап қанотдан ҳужум уюштириб, дарвозабон майдончасининг бурчагига тўпни узатди. Тейс Даллингa бир зарба билан тўпни яқин бурчакка йўллади (1:0).
66-дақиқаcида Эмил Холм ўнг қанотдан ҳужумни ривожлантириб, дарвоза томон узатма берди ва Жон Лукуми бош зарбаси билан тўпни ўнг бурчакка йўллади (2:0). \"Наполи\" ва \"Милан\" 11 турдан сўнг турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
\"Болонья\", \"Интер\" ва \"Рома\" улардан бир очко ортда қолмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













