Антонио Рюдигер немис футболидаги янги юлдузни айтди

Антонио Рюдигер немис футболидаги янги юлдузни айтди

Антонио Рюдигер немис футболидаги янги юлдузни айтди
Мадриднинг \"Реал\" жамоаси марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер ҳозирда Германиянинг энг ёрқин ёш таланти ким эканини маълум қилди. \"Қироллик клуби\" футболчиси шу мавсумда Мюнхеннинг \"Бавария\" жамоасининг асосий таркибида тобора кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Леннарт Карлни алоҳида таъкидлади.

\"Германиянинг энг яхши ёш таланти? Бу, албатта, \"Бавария\"дан Леннарт Карл.

Жуда қизиқарли ўйинчи\", — деди Рюдигер Bayern & Germany нашрига берган интервьюсида. 17 ёшли Карл жорий мавсумда \"Бавария\" сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ёш юлдузнинг дебюти ўтган ёзда бўлиб ўтган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.