Барселона футболчиларининг тикланиш муддати маълум қилинди

Барселона футболчиларининг тикланиш муддати маълум қилинди
Испания матбуоти "Барселона" футбол жамоасининг жароҳатланган футболчилари тикланиш муддати ҳақида янги маълумотларни эълон қилди. "Barca Universal" хабарига кўра, дарвозабон Жоан Гарсия ва вингер Рафинья 22-ноябр куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг "Атлетик"га қарши ўйинида майдонга тушишга тайёр бўлади.

Вингер Ламин Ямал 8-10 кун давомида сафдан чиқади. Ярим ҳимоячи Педри майдонга декабр ойи ўрталарида қайтади.

Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген эса январ ойида сафга қўшилади. Ярим ҳимоячи Гави фақатгина феврал ойида майдонга қайтиши кутиляпти.

"Барселона" ҳозирда Испания чемпионати турнир жадвалининг иккинчи ўрнида бормоқда ва "Реал"дан уч очко орқада қолмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.