Лапорта: Флик "Барселона"ни ҳис қилади ва севади...


\"Барселона\" президенти Жоан Лапорта клубнинг бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. \"Ханси Барселонани ҳис қилади ва севади. Биз ундан жуда мамнунмиз. Мураббийда характер ва сезгирлик бор.
У бу ерда ўз вақтини завқ билан ўтказаётгани, ҳатто босим остида ҳам, сезилиб турибди\", - деди Лапорта Catalunya Ràdioга берган интервьюсида. Шунингдек, Лапорта немис мутахассиси билан амалдаги шартномани, муддати 2027 йил ёзида тугашига қарамай, узайтиришга умид билдирди.
Ла Лига турнир жадвалида \"кўк-анорранглилар\" 12-турдан сўнг 28 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа етакчи Мадриднинг \"Реал\" клубидан 3 очкога орқада.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













