Мбаппе: 400 гол ҳали тарих яратиш учун етарли эмас

Мбаппе: 400 гол ҳали тарих яратиш учун етарли эмас
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Франция ва Украина терма жамоалари ўртасидаги ўйинда (4:0) ўзининг фаолиятидаги 400-голини урди. 26 ёшли футболчи ушбу ўйинда дубль муаллифи бўлди ва иккинчи голи унинг профессионал даражадаги 400-голи сифатида қайд этилди.

"Бундай рақам ҳеч кимни ҳайратлантирмайди. Футбол тарихида из қолдиришни хоҳлайман, бунга эришиш учун камида яна 400 та гол уришим керак.

Биз бир футболчини биламиз, у 950 тадан ошиқ гол урган (Роналду), ва бошқасини, деярли 900 та гол билан (Месси). 400 та гол – одамларни лол қолдирадиган натижалар қаторига кириш учун етарли эмас", – деди Мбаппе ўйиндан кейинги интервьюсида.

Якшанба куни Франция терма жамоаси сафарда Озарбайжонга қарши ўйинда майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.